Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Халифаликка талабгор бўлиш

 

Халифаликка талабгор бўлиш ва бу борада ўзаро рақобатлашиш ҳамма мусулмонларга жоиз бўлиб, макруҳ эмас. Халифа бўлиш учун ўзаро рақобатлашишдан қайтарувчи ҳеч қандай насс келмаган. Мусулмонларнинг Бани Соида гузарида халифаликка талабгор бўлиб ўзаро рақобатлашганлари собит бўлган. Ваҳоланки ўшанда Росулуллоҳ с.а.в.нинг муборак жасадлари тўшакларида ўраб қўйилган бўлиб, ҳали дафн қилинмаган эди. Шунингдек шўро аҳли бўлган олти улуғ саҳобанинг – Аллоҳ улардан рози бўлсин – халифа бўлиш учун ўзаро рақобатлашганлари ҳам собит бўлган. Бу ҳамма саҳобаларнинг кўз ўнгида рўй берган. Улардан ҳеч ким бунга қарши чиқмаган ва бу ўзаро рақобатлашувни маъқуллаганлар. Бу эса халифа бўлиш учун ўзаро рақобатлашиш жоизлигига, унга талабгор бўлиб, ҳаракат қилиш, унга эришиш учун раъйга раъй билан, ҳужжатга ҳужжат билан қарши туриб ўзаро курашиш жоизлигига саҳобалар ижмо қилганига далолат қилади. Аммо ҳадисларда амирликка талабгор бўлишдан қайтарилганига келсак, у Абу Зарр каби амирликка лаёқати бўлмаган заиф кишиларни қайтаришдир. Аммо амирликка ярайдиган кишиларнинг унга талабгор бўлишлари жоиз. Бани Соида гузари ҳодисаси ва шўро аҳли бўлган олти саҳоба ҳодисасидаги ижмо бунга далилдир. Демак ворид бўлган ҳадислардаги қайтарув амирлик ёки халифаликка ярамайдиган кишиларга тегишлидир. Аммо ярайдиган кишиларнинг унга талабгор бўлишлари жоиздир. Росулуллоҳ с.а.в.нинг амирликка талабгор бўлишдан қайтарганларини, сўнгра унга талабгор бўлиш, унинг учун ўзаро рақобатлашиш ижмо билан дуруст бўлганини шундоқ тушуниш керакки, бу қайтариш мутлақ қайтариш эмас, балки амирликка ярамайдиган, унга лаёқати бўлмаган кишиларни талабгор бўлишдан қайтаришдир.

 

38-бет

Бетлар:1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247